Хитойда автомобилни қўйиш қоидасини бузган аёл антиқа тарзда жазоланди. The Sun нашрининг маълум қилишича, аёл автомобилини белгиланмаган жойга қўйишни одат қилиб олган ва бу билан қолган ҳайдовчиларга халақит қилган. Бундан норози бўлганлар аёлнинг автомобилини ўша атрофдаги бир қаватли бинонинг томига кран ёрдамида кўчириб қўйишган. 

Бэньси шаҳрида яшовчи аёл машинасини тегишли рухсатга эга бўлмаган ҳолда турар жой мажмуаси ҳудудига қўйган. Бир марта у машинасини 38 соатга қолдириб кетган ва бунинг учун жаримага ҳам солинган. Бироқ у жаримани тўламаган.

Автотураргоҳ қўриқчиси аёл билан бу борада низолашиб юрган, бироқ аёл автотураргоҳдан ноқонуний равишда фойдаланиб юраверган. Қоидабузар аёл навбатдаги марта машинасини қолган автомобиллар кириб-чиқишига халақит қиладиган тарзда қўйганда турар жой мажмуаси бошқарув компанияси кран чақиртириб, аёл машинасини бино томига олдириб қўйган.

Ўша куни яна бир бор кранни чақиртиришга тўғри келган: бу гал у машинани ерга тушириб қўйган. Кранни ким чақиртирганига ойдинлик киритилмаган.