Россия яқин вақт ичида Қатар билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида келишувни имзолаш ниятида. Бу ҳақда РФнинг Қатардаги элчиси Нурмуҳаммад Холов хабар берди.

«Ўтган йили Россия ва Қатар ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланганди ва ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувни имзолашга тайёргарлик ишлари бошланди», - дея дипломатнинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Унинг умид қилишича, «ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишув ҳам яқин вақт ичида имзоланади».

Аввалроқ Қатар Россия қуролларини синовдан ўтказаётгани хабар берилганди.