Лионель Месси Испания чемпионатини тарк этиши мумкин.

The Sun нашри ёзишича, футболчининг отаси Хорхе Месси ўз ўғлининг «Манчестер Сити»га трансфери борасида музокара бошлади. Манба маълумотига кўра, томонлар футболчи каталонлар клуби билан шартномаси муддати якунланишини исташмоқда.

Шу тариқа, 30 ёшли футболчи Хосеп Гвардиола жамоасига текинга бориб қўшилиши мумкин бўлади. Футболчи 2018 йил ёзигача тузилган шартномасини узайтирмай келмоқда.

Шу кунларда «Барселона» президенти Месси янги шартномага имзо чекиб бўлганини айтмоқда. Лекин бу шартнома ҳақида эълон қилинмади.

Бундан аввалроқ футболчи жамоанинг трансфер сиёсатидан норози экани ва клубни тарк этмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Шунингдек, Манчестер жамоаси футболчи трансфери учун 300 млн евро сарфлаши мумкинлиги айтилганди.