Чоршанба кечқурун (23 август) ва пайшанба тунида Россия пойтахти Москва шаҳридаги ВДНХ кўргазмаси ҳудудидаги метеостанция 22 ммли ёғингарчиликни қайд этди. Бу ҳақда "Интерфакс" агентлиги Москва метеобюросига асосланиб хабар қилмоқда. 

"Август ойи учун ёғингарчилик меъёри 77 мм бўлгани ҳолда ВДНХ метеостанцияси 22 мм ли кучли жалани қайд этди. Бу кўп йиллик ойлик меъёрнинг 29 фоизидир", - деган агентлик суҳбатдоши. 

Бунда Тушинода сўнгги 12 соатда 20 мм ёмғир ёққан, Москва марказида бу рақам 25 ммга етган.

Синоптиклар пайшанба (24 август) кунининг иккинчи ярмида ёғингарчилик қайта бошланиши ҳақида хабар қилишмоқда. Бироқ бу сафар кучли жала қуйиши кузатилмайди.