«Барселона» футболчилари ва мураббийлари 23 август кунги машғулотлардан кейин Каталония пойтахти яқинидаги Гава курортидаги ресторанлардан бирида йиғилиб тушлик қилишган.

Ушбу йиғилиш «Барселона» футболчилари Неймар билан тушган суратларини ижтимоий тармоққа жойлаганидан кейин танқидга учрагач, бўлиб ўтди. Улар бу орқали клуб раҳбариятининг танқидига норозилик билдиришган.

Айни вақтда «ПСЖ»га йўл олган Неймар ва «Барселона» ўртасида можаро келиб чиққан. 

«Барселона» Неймарни тузилган шартномада кўрсатилган бандларни бажармагани учун уни судга берган ва 8,5 млн евро талаб қилганди.

Бунга жавобан футболчи клубни судга берди, бунга собиқ клуби 2016 йилги шартномани бажариши бўйича ваъда қилинган бонусларни тўламагани сабаб бўлмоқда.

Шанба куни «Барселона» Испания чемпионатининг 2-турида «Алавес»га қарши сафар ўйинида майдонга тушади.

«Барселона» раҳбариятига футболчилар Неймар билан суратга тушгани ёқмаган