Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Адолат саройи биносига қуролли ҳужум уюштирилди, деб хабар бермоқда CNN Turk.

Хабар қилинишича, ҳужум оқибатида камида бир киши жароҳат олган.

Телеканал маълумотига кўра, ҳужум рўй берган пайтда судда қотиллик ҳақидаги иш кўриб чиқилаётган бўлган. 

Бу борада батафсил маълумотлар ҳозирча йўқ.