АҚШ президентининг расмий қароргоҳида таъмирлаш ишлари якунланди. Овал ва бошқа хоналарнинг безакларини ўзгартириш август ойи бошида, Дональд Трамп таътилга чиққанида бошланди. У меҳнат таътилини Нью Жерсидаги гольф-клубда ўтказди. 

Режага мувофиқ, Жанубий қанотнинг ёриқ пайдо бўлган зинапоялари реставрация қилиниши, ташқи ёритиш чироқлари алмаштирилиши ва кириш эшикларининг қопламаси ўзгартирилиши, Ҳарбий-денгиз ошхонасини таъмирлаш, гиламлар ва пардаларни алмаштириш, янги иситиш, совутиш тизимларини ўрнатиш ва бошқа ишларни амалга ошириш белгиланган эди. «Газета.Ru» Оқ уй таъмирланганидан сўнг, қандай кўринишга эга бўлганига оид фоторепортаж тайёрлади.

Дональд Трамп вазифасига киришганидан кейин пардаларни ўзгартиришга кўрсатма берди. Ундан олдинги президент Барак Обама ёрқин рангларни ёқтирар эди. 

Оқ уйнинг Овал хонаси таъмирлашдан аввал

Овал хона таъмирдан сўнг

Овал хонага янги нақшли гулқоғозлар ёпиштирилди

Оқ уйнинг Жанубий қаноти зинапоялари

Гиламларни ўзгартириш

Рузвельт хонаси таъмирлашдан аввал

Оқ уйнинг Ғарбий қанотидаги Рузвельт хонаси — анжуманлар зали ҳисобланади. Таъмирлашдан аввалги қурилиш материаллари 

 Рузвельт хонаси таъмирдан сўн

Рузвельт хонаси. Президент стули бошқаларникига нисбатан баландроқ

Овал хона ташқарисидан ҳам люстра кўриниб туради

Суратлар: Reuters