Украина президенти Пётр Порошенко АҚШ собиқ вице-президенти Жозеф Байден ва Франция собиқ президенти Франсуа Олландни Озодлик ордени билан тақдирлаш ҳақидаги фармонни имзолади.

Шунингдек, ГФР собиқ президенти Иоахим Вильгельм Гаукка ҳам мукофот берилди.

Фармонда айтилишича, орденлар «Украина давлатининг халқаро обрўсини мустаҳкамлаш, унинг тарихий мероси ва замонавий ютуқларини оммалаштиришга қўшган шахсий катта ҳиссаси» учун берилди.

Аввалроқ Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи экани хабар қилинганди.