Россия Сурияда 600 дан кўпроқ қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника намунасини, жумладан янги зарба бериш авиация воситалари ва ёппасига ўт очиш реактив тизимларини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири ўринбосари Юрий Борисов маълум қилди. 

“Деярли барча қурол намуналари ўзини қандай тутиши, қандай реал кўрсаткичларни кўрсатишини била олишимиз учун Суриядаги ихтилофдан ўтган. Биз Суриядаги ихтилоф вақтида 600 дан кўпроқ намунани синовдан ўтказдик”, деб айтган Борисов “Армия 2017” форуми вақтида.

Унинг айтишича, янги авиация техникаси, янги шикаст етказиш воситалари, ҳимояланган автомобиллар, янги кийим-бош синовдан ўтказилган.

“Синовлар натижаларига кўра, бир қатор қурол намуналаридан воз кечишимизга тўғри келди, чунки амалиётнинг кўрсатишича, ушбу намуналар уларга қўйилган барча талабларга дош бера олмаган”, деб қўшимча қилган Борисов.

Унинг таъкидлашича, Суриядаги Ҳмаймим базасида саноат корхоналари мутахассислари доимий асосда фаолият юритмоқдалар. Улар аниқланган камчиликларни бартараф этмоқдалар ёки уларни қайд қилмоқдалар.