Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин расмий баёнот билан чиқди. Унинг маълум қилишича, Хитой ва Жанубий Корея позициялари яқинлашади, сабаби шундай ҳолат "Осиё минтақасида тинчлик ва тараққиётга ижобий таъсир кўрсатади". Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар берди.

Хитой етакчиси томонидан Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Инга мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан йўлланган мактубда таъкидланишича, "ўзаро тафовутларни камайтириш зарурати бор".

Аввалроқ экспертлар Хитой санкциялари КХДРга зарба бўлиб тушиши, бироқ унинг ядро дастурини тўхтата олмаслиги ҳақида маълум қилишганди.