Чили ва Германия астрономлари биринчи марта Чаён юлдузлар туркумидаги қизил Антарес супергигантининг юқори қисмини суратга олишнинг уддасидан чиқишди. Тадқиқот давомида улар юлдузнинг ёнида тез ҳаракатланувчи газ йиғиндилари борлигини аниқлашди, бироқ уларни айнан нима ҳаракатга келтираётгани ҳозирча номаълум, дейилади Nature журналида. 

Ердан 555 ёруғлик йилига узоқ юлдузни астрономлар беш кун давомида кузатишди. Бу вақт ичида улар Very Large Telescope комплексини ташкил этувчи тўрт  синхронлаштирилган телескоп маълумотларини таққослашди. Қурилмалар Чилидаги Серро Параналь тоғига ўрнатилган. 

Қизил супергигантлар юлдузлар эволюциясининг сўнгги босқичини ифодалайди. Бундай осмон жисми Қуёшдан деярли тўққиз карра оғирдир.