Туркияда йўловчи автобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Habertürk.

Хабарга кўра, Измирдан Анқарага йўл олган автобус кўприкнинг таянчига бориб урилган.

Ҳозирги вақтда йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойда қутқарувчилар иш олиб бормоқда. Телеканал маълумотларига кўра, гап кўплаб жабрланганлар ҳақида бормоқда.

Аввалроқ Туркияда сайёҳлар билан тўла бўлган автобус фалокатга учрагани хабар берилганди.