Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг қарори билан мамлакат Конституциявий суди таркиби тасдиқланди. «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини сайлаш тўғрисида»ги Сенат қарори матни ЎзАда нашр этилди.

«Қуйидагилар: Аскаржон Бойисович Гафуров, Файзулла Абдулхаевич Каюмов, Бахтиёр Дехқонбоевич Миралимов, Бахтиёр Шамсутдинович Мирбобоев, Генжемурат Пиржанов, Қаҳрамон Улжаев Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимига сайлансин», — дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, Конституциявий суд қарори билан Бахтиёр Шамсутдинович Мирбобоев Конституциявий суд раиси, Аскаржон Бойисович Гафуров раис ўринбосари этиб сайланди.