«Реал» бош мураббийи Зайнидин Зидан клуб билан амалдаги шартномани узайтиришга розилик билдирган. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, 45 ёшли француз мутахассиси ҳеч қандай музокараларсиз, Флорентино Перес таклиф қилган ва Мадрид клуби мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдиган шартномага қўл қўйишга тайёрлигини билдирган. Битим 2020 йилга қадар мўлжалланган бўлади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ мураббийнинг йиллик маоши 4,35 миллион евродан 8 миллион еврога ошиши хабар берилганди.

Маълумот учун, Зидан «Реал»га келганидан буён жамоа ютиши мумкин бўлган 9 совриннинг 7тасини қўлга киритишга муваффақ бўлди.