Жорий йилнинг баҳорида Германиянинг Lilium стартапи вертикал парвозли учар қурилманинг биринчи прототипини синовдан ўтказди. Энди эса компания авиатакси бизнесини йўлга қўйишда ёрдам беришлари учун Gett ва Airbus менежерларини ёллади. Hi-News шу ҳақидаги хабари билан бўлишди. 

Илгари Gett сервисининг Европа бўлимини бошқарган физик Ремо Гербер компанияда тижорат директорининг ўрнини эгаллади. Lilium 2025 йилга бориб, ўзининг учар таксилар сервисини яратмоқчи, шундай экан, унинг тажрибаси компанияга фойда бериши аниқ. Гербер инвесторларни излаб, молиявий ишлар бошқарувини ўз зиммасига олади. 

"Бизнинг компаниямиз бошқалардан тўлиқ ҳажмли ишчи прототипга эга эканлиги билан ажралиб туради. Бундан ташқари, Lilium'да ажойиб мутахассислар ишлайди. Биз биргаликда вертикал парвоз қилувчи йўловчи авиатаксилар яратилиши устида ишлашда давом этамиз", - дейди Гербер.

Дирк Гебсер Airbus'даги йиғиш бўлимини бошқарган ва Rolls-Royce'да ишлаб чиқариш директори бўлиб ишлаган. Lilium'да ҳам йиғиш бўлимини бошқаради, зеро компания шахсий учар қурилмаларини ишлаб чиқармоқчи.  

Компания илк учар таксисининг парвозини 2019 йилда амалга оширишни режалаштирмоқда.