4 карра Олимпия чемпиони, британиялик Муҳаммад Фараҳ фаолиятидаги сўнгги югуришни ютди, деб хабар бермоқда “Р-Спорт” нашри.

Цюрихда ўтаётган “Бриллиант лига” босқичида ўрта ва узоқ масофаларга югуриш бўйича моҳир спортчи 5000 метрлик масофани 13 дақиқа 6,05 сонияда югуриб ўтиб, ғалабани қўлга киритди.

Маррага иккинчи ва учинчи бўлиб икки эфиопиялик спортчи: Муктар Эдрис (+0,04) ва Йомиф Кейелча (+0,13) келдилар.

Фараҳ яқинда Лондонда ўтган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 10000 метрлик масофага югуришда ҳам олтин медални қўлга киритганди. 

Асли келиб чиқиши эфиопиялик бўлган 34 ёшли Фараҳ 2012 ва 2016 йиллардаги Олимпия ўйинларининг 4 карра чемпиони ҳисобланади.