Американинг Флорида штатида ирқчилик негизида қотиллик қилгани учун олий жазога маҳкум этилган жиноятчи янги дори воситасида қатл этилди, деб хабар қилмоқда Associated Press.

Таъкидланишича, 53 ёшли Марк Асэй 1987 йили афроамерикаликни ўлдирганликда айбдор деб топилганди. 

Қатл қилиш чоғида ушбу вазифани бажаришда синаб кўрилмаган янги дори – этомидат қўлланилган.