Американинг Массачусетс штатида тиббий ходима бўлиб ишлайдиган, икки фарзанднинг онаси Мэвис Уончик Powerball лотереясининг рекорд миқдордаги 758 млн долларлик ютуғини қўлга киритди, деб хабар қилмоқда CNN.

CNN маълумотига кўра, 53 ёшли аёл ишга қайтмаслиги ҳақида раҳбариятини огоҳлантирган. 

Уончик бир марталик 480 млн долларлик пулни қўлга киритади, аниқроғи солиқларни ҳисоблаганда 336 млн эгасига айланади. 

Бундан аввал, АҚШ Powerball лотереясининг рекорд миқдор 758 млн долларлик жекпотиги ютуқ чиққани хабар қилинганди.