Apple компанияси 12 сентябрдаги тадбирда янги iPhone қурилмасини намойиш этиши мумкин. Бу ҳақида компаниянинг янги қурилмалари ҳақида маълумот беришга ихтисослашган Mac4Ever сайти хабар берди. 

Таъкидланишича, телефонлар релиздан кейинги ҳафта - 22 сентябрда сотувга чиқади. 

Шунингдек манба маълумотларига кўра, Apple янгиланган iPhone 7S ва 7S Plus смартфонларини ҳам ишлаб чиқаради. Янги iPhone 8 эса iPhone X ёки Anniversary Edition ("Юбилей қурилма") номини олиши мумкин. 

Apple мазкур маълумотни расман тасдиқламади. Релизнинг аниқ санаси номаълумлигича қолмоқда.