Янги Зеландия мудофаа вазири Афғонистондаги ножанговар ҳарбий контингентини кенгайтиришини маълум қилди. Бу ҳақда The Telegraph газетаси ёзмоқда

Таъкидланишича, мамлакат мудофаа вазири Марк Митчелл шундай баёнот билан чиқиш қилган. 

«Янги Зеландия ҳамкорлари билан бирга Афғонистондаги барқарорликни таъминлашни ва халқаро терроризм хавфига қаршилик кўрсатишни давом эттиради», — деган вазир. 

Газетанинг ёзишича, Янги Зеландия ҳарбийлари 2001 йилдан бери Афғонистонда хизмат вазифаларини бажармоқда. 2013 йилда уларнинг сони қисқара бошлаган эди. 

Шу ҳафта бошида АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистондаги вазиятни яхшилаш бўйича янги режасини эълон қилган эди