Чехия раҳбарияти мамлакат ҳудудида қандайдир ҳарбий базалар бўлиши лозим, деб ҳисобламайди. Бу ҳақда ушбу давлатнинг Россиядаги элчиси Владимир Ремек маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Ҳозирда Чехияда ҳукмрон партиялардан бири бўлган - Социал-демократик партия ҳеч қандай ҳарбий базалар керак эмас, деган фикрда. Кўрамиз, парламент ва президентлик сайловларидан сўнг нима юз беради. Бироқ, ҳозирда сиёсий раҳбарият бизнинг ҳудудда хорижий базаларга эҳтиёж йўқ, деган фикрда. Буни мен маълум қилишим мумкин», - деди у.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, «бу ҳамма шундай фикрда эканини англатмайди». Элчининг қайд этишича, бу ҳозирча расмий позициядир.

Аввалроқ Чехия президенти Трампнинг собиқ рафиқасидан ғазабда экани хабар қилинганди.