Франция президенти Макроннинг ўзига зеб бериши ўта серхаражатдир. У Елисей саройида бўлган 3 ойлик муддат ичида визажист хизматига 26 минг евро сарфлаган, деб ёзмоқда Closer. Масалан, Франсуа Олланд макияж ишларига бир ойда 6 минг евро сарфлаган, аммо тўғри шахсий сартарошига катта пул сарфлагани кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлганди.

Юз рангининг бир хиллиги, терининг ёш кўриниши — нима Макрон кимгадир ёқишни хоҳлаяптими? Айтиш мумкинки, ҳа, деб ёзади Closer. Гап макияж ҳақида борганида, Франция президенти олди-орқасига қарамай сарфлайди. У 3 ой мобайнида визажистга 26 минг евродан ортиқ маблағ тўлаган. 

Эммануэль Макроннинг бу жиҳатдан ўзига хослиги эътиборга олинса, унинг сайловолди кампаниясидаги визажисти Наташа М. келгуси беш йил мобайнида юқори ҳақ тўланадиган иш билан таъминланганига ишонса бўлади. 

Албатта, ҳар доим ажойиб жилоланган юзга эга бўлиш ёқимли, аммо бу арзон ҳаловатлардан эмас. Президентнинг шахсий визажистига тегишли иккита 10 минг ва 16 минг евролик чек бунга далил бўла олади.