Калифорниядаги Вандерберг космодромидан фазога кўтарилган Falcon 9 ракета-ташувчисининг қуйи поғонаси Тинч океанидаги платформага муваффақиятли қўндирилди. Бу ҳақда ракетага эгалик қилувчи SpaceX компанияси маълум қилган.

“Falcon 9’нинг биринчи поғонаси платформага қўндирилди”, деб айтилган хабарда.

Ракета Тайваннинг Ерни зондлаш сунъий йўлдоши билан 24 август куни фазога учирилганди. Кейинроқ SpaceX ракета сунъий йўлдошни орбитага муваффақиятли етказганини маълум қилганди.