Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллигини нишонлаш арафасида Фарғона вилоят ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Маҳалла” жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимлари, Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туманларида “Ҳеч ким меҳр-мурувватдан четда қолмайди” мавзуида худди шундай тадбирлар ташкил этилди. Ушбу тадбирларда вилоят бўйича жами 4200 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оила вакиллари, 1200 нафар ногирон, 850 дан ортиқ боқувчисини йўқотганлар иштирок этишди. Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ушбу тадбир юзасидан байрам дастурхони ёзилди.

Мазкур тадбирлар давомида вилоят Маданият бошқармаси ва “Ўзбекконцерт” бирлашмаси вилоят бўлими томонидан бадиий дастурлар ташкил этилиб, унда эл суйган ва таниқли хонандалар Илҳом Иброҳимов, Мансурхон Нурматов, Отабек Муҳаммадзоҳид, Шаҳло Рустамова, Қиличбек Мадалиев, Хуршид Расулов, Тоҳир Маҳкамов, Яҳё Мўминов, Абдужалил Қўқоновлар ва раққосалар гуруҳлари ҳар бир туман ва шаҳарда иштирок этишди.

Тадбирлар давомида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида 20 та ногиронлик аравачаси, 50 га яқин ортопедик маҳсулотлар ўз эгаларига топширилди. 

Тадбир давомида 950 га яқин кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оила вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. 

Ушбу тадбирга кела олмаган бир гуруҳ ногиронларнинг уйларига бориб, ҳолидан хабар олиш ташкил этилади.

Бўлиб ўтган тадбирларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт хавфсизлигини таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида туман ИИБ, туман тиббиёт бирлашмалари томонидан ички ишлар ходимлари ва тез ёрдам автомашинаси қатнашишини тўлиқ таъминлади.