Ўзбекистонда бошқа давлатлардаги каби хорижий туристлар учун махсус карта Uzbekistan Pass жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу Президентнинг 16 августдаги “2018-2019 йиллар туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Қарор билан республиканинг барча ҳудудида амалга қилувчи махсус пластик картани чиқариш таклиф этилмоқда. У товар ҳамда хизматларни чегирма билан, жумладан онлайн тарзда харид қилиш имконини беради.

Uzbekistan Pass’ни аэропортлар, меҳмонхоналар ва бошқа жойларда сотиб олиш мумкин. У Ўзбекистонга кириш визаси олинганда бепул тарқатилиши имконияти ҳам ўрганиб чиқилади.

Режага кўра, Uzbekistan Pass туроператорларнинг хизматлари тўпламига киритилади. Пластик карта билан маданий объектларига бориш чоғида чегирмалар ҳам назарда тутилган.