Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2017 йилдаги 633-сон қарори билан Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Хусусан, фаолият кўрсатаётган 2 та минтақалараро давлат инспекцияси ажратилди (қуйидаги жадвалга қаранг). Янгидан ташкил этилган бўлинмалар қайта ташкил этилган минтақалараро давлат инспекцияларининг ўзига тегишли қисми юзасидан барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.