Инсон кетиб бораётган йўл жуда мавҳум манзиллар сари элтади. Олдинда бизни нималар кутиб тургани қоронғи. Гоҳида бу йўлнинг шундай бекатлари бўладики, унда бир умр қолиб кетишни истайсан. Бошқа пайт эса шундай қўрқинчли манзиллардан ўтасанки, туш бўлсаю уйғониб кетсанг. Ҳа, инсоннинг умр йўли ана шундай мавҳумлик гирдобида. Бу йўлларда бизни суяйдиганлар бўлади, биз қоқилувчи манзиллар бўлади, биз кутмаган ҳолатлар юзага чиқади. Муҳими барча манзилларда инсоний қиёфамизни йўқотмасликда.

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида “Жар” деб номланган маҳалла бор. Одамлари ширинсухан, меҳмондўст ва оқибатли. Ана шу ерда 1978 йили туғилган, тўрт қизнинг отаси Хўжалов Отабек истиқомат қилади. У анчадан буён оғир касалликка йўлиққан ва бу ҳолат кундан кун бу инсоннинг саломатлигини емириб бормоқда. 

Фото: KUN.UZ

Хўжалов Отабек 2013 йилдан буён иккала буйрак ишламаслиги сабабли Қашқадарё вилояти Кўп тармоқли тиббиёт марказидаги Нефрология бўлимида режали равишда - ҳафтасига уч марта гемодиализ олиб келмоқда. Шу касаллик туфайли иккала кўзи ҳам кўрмай қолган. Бундан ташқари, бу инсон 2015 йилда Тошкент вилояти шошилинч тез тиббий ёрдам марказида ҳам оғир ҳолатда ётқизилиб, даволаниб чиққан. Хуллас, шифокорлар Хўжалов Отабекка “Сурункали гломерулонефрит аралаш тури. СБЕ терминал босқичи. Ренал анемия оғир даражаси. Программали гемодиализ” ташхисини қўйишган.

Шу кечаю-кундузда тиббиёт хулосаси бўйича фақат буйрак кўчириш операцияси  билан бу инсонни даволаш мумкинлиги айтилаяпти.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Албатта, бу операцияни амалга ошириш моддий таъминотга бориб тақалади. Тўрт нафар ҳали узатилмаган қизни парвариш этаётган ота учун бу мушкул иш. Шу сабаб барча шифо ўз ҳузурида бўлган Яратганга таваккал қилган ҳолда хайрия учун, савоб ва яхшилик учун Хўжалов Отабекка қўлимиздан келганча моддий ёрдам кўрсатсак. Зеро, биздан меҳр қолур-муҳаббат қолур. Шоядки биз сабабчи бўлиб, бу инсон соғайиб кетса, қизларининг чеҳрасини, уларнинг келин бўлганларини кўра билса...

Барча саховатпеша инсонларни мазкур хайрия акциясида холис ниятла иштирок этишларини, Хўжалов Отабекка моддий ёрдам беришларини сўраб қоламиз.

Хўжалов Отабекнинг қўшимча маълумотлари:

Click/PayMe: 8600 0424 8761 3936
Пул ўтказиш йўли билан (юридик шахслар учун): 2312 0000 1000 0017 4001
Телефон: +998914645586