Қатар ташқи ишлар вазирлиги Чаднинг Доҳадаги элчихонаси ёпилиши ҳақида маълум қилди ва барча чадлик дипломатларга Қатарни 72 соат ичида тарк этишни буюрди. Бу ҳақда Daily Sabah нашри хабар бермоқда

Чад элчихонасини ёпиш қарори Чад Қатар элчихонасини ёпишга қарор қилгандан бир кун ўтиб жавоб чораси сифатида қабул қилинди.

Аввалроқ Қатар шайхи Тамим бин Ҳамад Ол Соний араб давлатларининг Қатарга қарши кампанияси аввалдан режалаштирилганини айтганди.