Испаниядаги маҳбуслар Каталонияда юз берган терактлар серияси бўйича иш доирасида ҳибсга олинган Дрисс Укабирни ўлдириш билан таҳдид қилмоқда, деб хабар берди El Pais манбаларга асосан.

Укабир ҳибсга олинганидан сўнг, Мадрид яқинидаги қамоқхонага жойлаштирилганди. Бу дастлабки суд эшитувлари ўтказилганидан кейин рўй берди.

Таъкидланишича, Укабир бир кишилик изоляторда сақланмоқда. У келаётган таҳдидлар туфайли қўшимча қўриқчилар ҳақида илтимос қилган.

Аввалроқ Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлагани хабар берилганди.