«Манчестер Сити» клубининг спорт директори Чики Бегиристайн «шаҳарликлар» «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини ўз сафига қўшиб олиши мумкин экани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

«Қўйсангизчи, бу имконсиз. Месси «Барселона»да қолади. Биз трансфер ойнаси ёпилгунга қадар ниманидир қилишга ҳаракат қилиб кўришимиз мумкин, бироқ ҳозир барчасидан кўнглимиз тўқ. Агарда яқин кунларда нимадир рўй берса, бунга тайёр бўлишимиз керак. Агарда биз таркибни кучайтириш учун яхши имконият бор, деб ҳисобласак, буни амалга оширамиз. Бироқ қайтараман – ҳозир барчасидан кўнглимиз тўқ», - дея Бегиристайннинг сўзларини келтиради Goal.