«ПСЖ» футболчиси Марко Верратти Франция чемпионатининг 3-туридан ўрин олган «Тулуза»га қарши учрашувда (6:2) ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточка билан сийланиб, майдонни тарк этганди. Вазиятдан норози бўлган италиялик футболчи эҳтиросларга берилган ва ҳакамни ҳақорат қилган.

Натижада Франция лигаси тартиб-интизом қўмитаси яримҳимоячини яна қўшимча 2 учрашувдан дисквалификация қилган. Қизил карточка туфайли ўтказиб юбориладиган ўйинни қўшсак, Верратти бўлажак учта учрашувда майдонга туша олмайди. Бу даврда парижликлар «Сент-Этьен», «Метц» ва «Лион»га қарши майдонга тушади.

Учрашувни бошқариб борган ҳакам Амори Диреляга Верратти айнан қандай ҳақоратли сўзни ишлатгани маълум эмас.

Маълумот учун, бу Марконинг «ПСЖ» таркибида Лиги 1мусобақаларидаги иккинчи қизил карточкаси саналади. Сўнгги марта у 2012/13 йилги мавсумда майдондан четлатилганди.