Таниқли футбол агенти Мино Райола «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Манчестер Сити»га йўл олиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Месси каби футболчи ўз қобилиятини бошқа клубларда ҳам синаб кўриши керак. Унга буюклигини исботлаш учун янги тажрибалар лозим. «Барселона» эса қайтадан қуришга муҳтож.

Трансфер бозори ўзгарди. Энди футболчиларни клублар эмас, давлатлар сотиб олишмоқда. 200 миллион евролик трансферлар оддий ҳолатга айланди», — дея Райоланинг сўзларини келтирган A Bola.

Бундан аввалроқ ушбу футболчини «Манчестер Сити» 300 миллион еврога сотиб олишга тайёрлиги (айнан шунча маблағ унинг шартномасида кўрсатилган), футболчи бошқа клубга ўтишни истаётгани учун шартномасини узайтирмай келаётгани (амалдаги шартнома 2018 йил якунига қадар тузилган), футболчининг отаси «шаҳарликлар» билан музокара бошлагани ҳақида хабарлар тарқалганди.