Польша пойтахти Варшавада НАТО бош котиби Йенс Столтенберг кортежи иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида камида 4 киши жабрланди. 

TVN 24 телеканали маълумотларига кўра, кортежни кузатиб борган полиция машинаси чорраҳада фургон билан тўқнашиб кетган.   

“Полиция қўриқлашни амалга оширишга ёрдам бераётганди. Ҳукумат машиналаридан бирортасига шикаст етмаган”, деб айтган полиция комендатураси вакили Сильвестр Марчак.

Воқеа оқибатида машинадаги 2 нафар полициячи, бир пиёда ва фургон ҳайдовчиси жароҳат олиб, шифохонага етказилганлар. Бир полициячини пачоқланиб кетган машинадан чиқариб олиш учун махсус техника қўллашга тўғри келган.