Россия Халқаро тергов гуруҳи (JIT) га Boeing 777 самолётининг Донецк осмонида портлашига доир янги маълумотлар, хусусан радарлардан олинган далиллар ва уларни тушуниш бўйича инструкцияларни тақдим этди. Бу ҳақда Нидерландия прокуратураси сайтида маълум қилинди

Мазкур ахборот JIT томонидан Москвага юборилган сўровга жавобан юборилган. Хабар қилинишича, улар Европада қабул қилинган ASTERIX форматида тақдим этилган. Аввалроқ, Россия Федерацияси Нидерландия қироллигига самолёт қулашига оид маълумотларни берган, аммо мутахассислар уларни ўқий олишмаган эди. 

ASTERIX формати, хабарга кўра, қайта ишланган маълумотларни тақдим этишни кўзда тутади. 

Амстердамдан Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрига MH17 рейсини амалга ошираётган Boeing 777 йўловчи самолёти 2014 йил 17 июлда Украина осмонида ҳалокатга учраган эди. Самолётдагиларнинг барчаси ҳалок бўлди. Уларнинг аксарияти Нидерландия фуқаролари.