«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчига айланишни истамоқда.

AS нашри хабарига кўра, 32 ёшли португалиялик футболчи клуб раҳбариятидан маоши миқдорини солиқлар чиқариб ташланганда 40 миллион еврога етказишни сўрамоқда. Роналду айни вақтда «Реал»да 21 миллион евро олади.

Футболчи Неймар («ПСЖ») ва Лионель Месси («Барселона»)ни бу борада ҳам ортда қолдирмоқчи, бу футболчиларнинг йиллик маоши миқдори 40 миллион еврога яқинни ташкил қилади.

Аммо «Реал» Роналду билан ўтган йил ноябрида молиявий жиҳатлари яхшиланган шартнома имзолаган ва унинг бу талабига кўнмоқчи эмас.