2017 йил 25 август куни соат 10.00 да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлиси иккинчи иш куни бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Сенаторлар Тошкент вилояти Тўйтепа шаҳри номини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар. Унга кўра, Тўйтепа шаҳри номи Нурафшон шаҳри, деб ўзгартирилди. 

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилмоқда.