Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан тўғридан-тўғри музокараларни олиб бориш йўли (оммавий оферта) билан сотиладиган давлат активларини сотиб олишга таклиф этмоқда.

1. Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Чирчиқбўйи кўчаси манзилида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино (2 194,0 кв.м.) – 1 404 154 730,0 сўм. Савдо кунлари: 2017 йилнинг 2, 17 октябрь, 1, 16 ноябрь, 1, 18 декабрь;

2. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчаси, 1а-уй манзилида жойлашган бир қаватли бинонинг ертўласи (хизмат кўрсатиш) (154,0 кв.м.) – 315 086 600,0 сўм. Савдо кунлари: 2017 йилнинг 7, 22 август,
6, 21 сентябрь;

3. Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган бир қаватли бинонинг ертўласи (ошхона) (230,0 кв.м.) – 488 085 030,0 сўм. Савдо кунлари: 2017 йилнинг 16, 31 август, 15 сентябрь;

4. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 4а-уй манзилида жойлашган бир қаватли бинонинг фойдаланилмаётган ертўла қисми (379,0 кв.м.) – 1 707 783 040,0 сўм. Савдо кунлари: 2017 йилнинг 2, 17 октябрь, 1, 16 ноябрь, 1, 18 декабрь;

5. Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Уйғур кўчаси, 487-уй манзилида жойлашган савдо ва хизмат кўрсатиш мулкий мажмуаси (23 603,0 кв.м.) – 62 073 944 450,0 сўм. Савдо кунлари: 2017 йилнинг 10, 25 август, 11 сентябрь;

6. Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, ТКАЙ кўчаси манзилида жойлашган савдо ва хизмат кўрсатиш мулкий мажмуаси (22 728,0 кв.м.) – 42 762 493 610,0 сўм. Савдо кунлари: 2017 йилнинг 10, 25 август, 11 сентябрь;

7. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Истироҳат кўчаси, 258-уй манзилида жойлашган “Истироҳат” фабрикаси бино ва иншоотлари
(7 013,0 кв.м.) – 20 614 156 800,0 сўм. Савдо кунлари: 2017 йилнинг
7, 22 август, 6, 21 сентябрь, 6, 23 октябрь, 7, 22 ноябрь, 7, 22 декабрь;

8. Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Саккокий кўчаси, 3а-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар (20 628,0 кв.м.) – 44 421 125 940,0 сўм. Савдо кунлари: 2017 йилнинг 2, 17 октябрь, 1, 16 ноябрь, 1, 18 декабрь;

9. Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси,
115-уй манзилида жойлашган “Саёхат” меҳмонхона биноси (6 178,3 кв.м.) – 28 613 375 380,0 сўм. Савдо кунлари: 2017 йилнинг 2, 17 октябрь, 1, 16 ноябрь, 1, 18 декабрь.

Давлат активларини сотиб олиш шартлари қуйидагича:

- энг юқори сотиб олиш баҳосини таклиф этиш;

- ушбу давлат активлари учун энг юқори микдорда инвестиция киритиш мажбуриятларини олиш;

- янги ишчи ўринлари ташкил этиш;

- сотиб олиш тўлови ва инвестиция мажбуриятларини қисқа муддатларга амалга ошириш.

Савдоларда қатнашиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:

- сотувчининг банк хисоб рақамига объектнинг бошланғич нархидан
15 фоиздан кам бўлмаган закалат суммаси;

- таклифлар (бизнес-режалар) ва керакли ҳужжатлар солинган ҳамда елимлаб ёпиштирилган, имзо билан тасдиқланиб, муҳрланган конвертлар, икки нусхада.

Савдо ғолибига бошқарманинг буйруғи қабул қилинган санадан бошлаб йигирма кун муддат ичида олди-сотди шартномасини имзолаш шарти юклатилади.

Савдоларда иштирок этиш учун талабгорлардан аризаларни кабул қилиш оферта савдоси бошланишига 1 иш куни аввал соат 16:00 да тўхтатилади.

Таклифлар бўйича мурожаатлар Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 16”А”-уй манзилида қабул қилинади.

(Мўлжал: Собиқ Тошкент вилояти ҳокимлиги биноси қаршисида)

Мурожат учун телефонлар: 233-35-08, 233-21-40