Тайланд Олий суди қироллик собиқ бош вазири Йинглак Чинаватга нисбатан ҳукм чиқаришни бир ойга кечиктирди. У 2011-2014 йилларда Чинават раҳбарлик қилган ҳукумат гуруч гарови деб номланган дотация дастури билан боғлиқ коррупция ишида айбланувчи сифатида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Газета.ру хабар бермоқда

Шу билан бирга, суд собиқ бош вазирни суд қарори ўқилишига келмагани учун ҳибсга олишга ордер берган. Маълум бўлишича, Чинават қулоғига инфекция тушгани сабабли суд қарори ўқилишига кела олмаслиги ҳақида мажлисдан бир неча дақиқа аввал огоҳлантирган. 

Аввалроқ, Тайланд ҳукуматининг собиқ раиси ўз фаолияти давомида бойлигини 1 млн доллардан кўпроққа орттиргани хабар қилинган. 

Йинглак Чинават қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан гуруч гаровини харид қилишда жиноий масъулиятсизликка йўл қўйганликда айбланмоқда. Бундан ташқари, гуруч сиёсати бўйича миллий қўмита раиси лавозимида ҳам коррупцияга аралашган. Унинг ҳукумати 2014 йил 22 майдаги ҳарбий давлат тўнтариши билан ағдарилган эди. Унинг айби исботланса, Чинаватга 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.