АҚШнинг Техас штатидаги супермаркетларда “Харви” тўфони яқинлашаётгани сабабли харидлар вақтида тиқилинчлар юзага келди. Америкаликлар сув ва биринчи эҳтиёждаги буюмларни харид қилишмоқда. 

Дўконлардан бирида тиқилинч вақтида бир неча киши жабрланган, уч киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Тўфон штатнинг соҳилбўйи ҳудудларига яқин соатларда ёпирилади. Мутахассислар прогнозига кўра, тўфон 12 йил ичидаги энг вайронкори бўлади. Шу сабабли АҚШ ҳукумати ўн минглаб одамларни эвакуация қилган. Нефть олувчи компаниялар ишларини тўхтатганлар. Техас “Харви” йўлида биринчи штат бўлади. У Техасдан кейин Луизиана ва Миссисипи штатлари томон йўналади.