АҚШ президенти Дональд Трамп мисрлик ҳамкасби Абдул Фаттоҳ Халил Ас-Сисий билан телефон мулоқотида Вашингтон Қоҳира билан муносабатларни ривожлантиришга ҳаракат қилаётгани ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Агентлик манбаларининг сўзларига кўра, телефон қўнғироғи Трамп томонидан амалга оширилган. Бу у Қоҳирага инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳамда демократия принципларига риоя этилмаётгани учун 100 млн долларлик молиявий ёрдамни беришдан бош тортгани ва 195 млн долларлик ёрдам пули ажратилишини ортга сурганидан сўнг юз берди.

Аввалроқ АҚШ инсон ҳуқуқларининг бузилиши туфайли Мисрга 300 млн доллар ажратишдан бош тортгани хабар берилганди.