АҚШ президенти матбуот котиби Сара Сандерснинг “РИА Новости”га келиб тушган баёнотида АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэлага қарши янги санкциялар киритилишини тасдиқлагани айтилган. 

Навбатдаги санкциялар Венесуэла давлат корхоналари билан боғлиқ бўлган агентлар билан битим тузишни тақиқлашни кўзда тутади. Бундан ташқари, АҚШ компаниялари Каракас томондан чиқариладиган қимматбаҳо қоғозларга бошқа маблағ тика олмайди.

АҚШ молия идоралари ва компанияларига янги санкцияларни амалга оширилиши учун 30 кун ажратилган. Оқ уйда молиявий тақиқловлар мамлакат президенти Николас Мадурога қаратилгани яна бир таъкидлаб ўтилди.