Алишер Аъзамхўжаев Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида қарор қабул қилинди.

Аъзамхўжаев 12 йилдан буён Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчиси бўлиб келган Улфат Қодиров ўрнини эгаллади.

Алишер Аъзамхўжаев бунгача Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.