АҚШ қуролли кучларининг Black Hawk вертолёти Яман қирғоқларида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Reuters Қўшма Штатлар Қуролли кучларининг Марказий қўмондонлигига асосан хабар бермоқда.

Маҳкама маълумотларига кўра, ҳарбий хизматчилардан бирини қидириш ишлари олиб борилмоқда. Вертолёт бортида бўлган яна беш киши қутқарилган.

Аниқлик киритилишича, ҳодиса Яман жанубий қирғоқларидан 32 километр масофада юз берган. Марказий қўмондонлик ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлади.