Ўзбекистон делегацияси Бутунжаҳон сув ҳафталигида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Қайд этилишича, Бутунжаҳон сув ҳафталиги Швеция пойтахти Стокҳольм шаҳрида 2017 йил 27 августдан 2 сентябргача бўлиб ўтади.

Ўзбекистон делегациясига Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Борий Алихонов бошчилик қилади.