Англия премьер-лигасининг 3-туридан ўрин олган дастлабки учрашувда «Манчестер Сити» «Борнмут» меҳмони бўлиб, драматик тарзда кечган учрашувнинг сўнгги сонияларида ғалабани илиб кетди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида мезбонлар вакили Дэниэлс узоқ масофадан берган зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, Габриэл Жезус 21-дақиқада Давид Сильванинг зарбасини голга айлантирди. Учрашувнинг асосий вақтида бошқа гол киритилмади. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган 7-дақиқада Раҳим Стерлинг меҳмонлар жонига оро кирувчи гол муаллифи бўлди ва «Сити»га ўта муҳим бўлган уч очкони келтирди.

Ушбу ғалабадан кейин «Манчестер Сити» ҳисобидаги очколар сони 7тага етди ва жамоа ҳозирда турнир жадвалида пешқадам бўлиб олди.

Англия премьер-лигаси, 3-тур

Борнмут – Манчестер Сити 1:2 (1:1)
Голлар: Дэниэлс (13) – Габриэл Жезус (21), Раҳим Стерлинг (90+7).
Борнмут: Бегович, Аке, Кук, Дэниэлс, Мингз, Артер, Серман, Кинг, Гослинг, Смит, Дефо (Афобе, 73; Муссе, 90).
Манчестер Сити: Эдерсон, Компани, Менди, Данило, Отаменди, Фернандиньо, Бернарду Силва (Агуэро, 66), Стерлинг, де Брюйне, Сильва, Габриэл Жезус (Сане, 82).
Огоҳлантиришлар: Аке (23), Компани (56), Сильва (56), Отаменди (67), Кук (74), Менди (79), Мингз (85), Стерлинг (90), Смит (90).
Четлатиш: Раҳим Стерлинг (90+8).