Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Сапар Исоқовни мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

Ҳукуматнинг аввалги раҳбари Сўронбой Жээбеков президентлик сайловларида иштирок этиш мақсадида муддатдан аввал истеъфога чиқиш ҳақида қарор қабул қилганди.

Исоқов Қирғизистон парламентининг навбатдан ташқари сессияси давомида бош вазир лавозимига тасдиқланган.

Аввалроқ Қирғизистон парламенти бош вазир номзоди ва янги ҳукумат таркибини тасдиқлагани хабар берилганди.