Дортмунднинг «Боруссия» клуби Бундеслиганинг иккинчи турида «Ҳерта»билан ўйнади. Дортмунддаги «Сигнал Идуна Парк» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 15-дақиқасида Пьер-Эмерик Обамеянг Нури Шаҳиннинг пасини голга айлантириб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Бу габонлик футболчининг янги мавсумдаги тўрт ўйинда қаторасига гол уриши бўлди.

Ўйин давомида Шаҳиннинг ўзи ҳам гол урди ва дортмундликларнинг ишончли ғалабасини таъминлади.

«Боруссия» эндиликда 6 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида «Бавария» ҳамда «Ҳамбург» қаторида пешқадам бўлиб турибд. «Ҳерта» фақат 3 очкога эга.

Германия чемпионати, 2-тур
Боруссия Д – Ҳерта 2:0 

Голлар: 1:0 – 15 Обамеянг, 2:0 – 57 Шаҳин.
Боруссия Д – Бюрки, Папастатопулос (Топрак, 40), Загаду, Пишчек, Бартра, Гетце (Кагава, 63), Шахин, Пулишич, Кастро, Филипп (Дауд, 80), Обамеянг.
Ҳерта –  Ярстейн, Штарк, Рекик, Лангкамп, Вайзер, Лекки, Шелбред, Дарида, Платтенхардт, Ибишевич (Эссвайн, 58), Калу (Харагути, 58).
Огоҳлантиришлар: Папастатопулос (30), Платтенхардт (66).