Лондон полициясининг терроризмга қарши кураш бошқармаси Букингҳем саройи яқинида содир этилган ҳужум бўйича суриштирув ишларини бошлаб юборди. Бу ҳақда полиция матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Полиция маълумотларига кўра, 25 август куни эркак киши автомобилини сарой ёнидаги тақиқланган жойга тўхтатган. Полициячилар машина салонида кесувчи мосламали қуролни кўришган ва ҳайдовчини ушлаш чораларини кўришган.

Букингем саройи ёнида полициячиларга мачете билан ҳужум қилинди

«Ушлаш чоғида икки полициячи унчалик жиддий бўлмаган жароҳат олган», — дейилади Лондон полицияси хабарида. 

Айни вақтда ғаразгўй қамоқда сақланмоқда. Полициячилар уни сўроқ қилишмоқда.