Лондонда Британия қироличаси қароргоҳи – Букингем саройи ёнида номаълум эркак икки полициячига мачете билан ҳужум қилди. Скотланд-Ярднинг маълум қилишича, зобитлар кичик жароҳатлар олишган.

Эркак қўлга олинган. Унга ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳужум қилиш ва оғир тан жароҳатлари етказиш айби қўйилмоқда.

Бундан аввалроқ Брюссель марказида мачете билан қуролланган эркак ҳарбийларга ҳужум қилгани маълум қилинганди.