Яқин соатларда якка кураш спорти юлдузлари, инглиз ва америка халқларининг тўқнашувига гувоҳ бўламиз. Албатта буларнинг барчаси АҚШдаги Лас Вегаснинг энг кўркам рингларидан бирида содир бўлади. Ўзбекистондаги бокс ишқибозлари ушбу жангни УзРепорт канали орқали 27 август куни соат 8:30 да (эрталабки) тўғридан-тўғри эфирда томоша қилиши мумкин. Биз эса ўйин олди қизиқарли статистикага эътибор қаратамиз.

Жанглари учун энг катта бир марталик гонорарни Флойд Мейвезер (437 миллион АҚШ доллари) қўлга киритган, Макгрегор эса бор-йўги 90 милион АҚШ доллари билан кифояланган. Қўлқоплар оғирлиги 220 грамм бўлса, Флойдники меъёрда белгилангандан кўра 60 граммга оғир эканлиги ошкор бўлди. Конор эса, одатда, 110 грам оғирликдаги қўлқоплар билан жангга тушган. Икки турли спорт усталари турли рингда курашга тушишга ўрганган, масалан, Флойд Мейвезер диаметри 6,02 метрни ташкил этган тўртбурчак рингда ўзини эркин ҳис этса, Конор диаметри 9,1 метр келадиган саккиз бурчакли рингда куч синашган. Бундай маълумотлардан ҳам билишимиз мумкинки, жанг муросасиз ва қизиқарли ўтиши кутилмоқда.

Шунингдек, ўзидан 11 ёш кичик Конордан фарқли ўлароқ, Мейвезер биронта ҳам жангда мағлуб бўлмаган. Макгрегор шу кунгача 3 мағлубият ва 21 устунликни ўз ҳисобига ёзиб қўйган. 49 та жангда ғолиб бўлган америкалик боксчи Флойд Мейвезер шулардан 26тасини нокаут билан тугатган. Бокс мухлислари англаганидек, бу спорт турида 12 роунд давомида ғолиб ва мағлубнинг исми маълум бўлади. Аралаш якка кураш спортида эса 5 роунддаёқ ҳаммаси ҳал бўлади.

Фото: cbssports.com

Кекса боксёр ўтган икки йил давомида рингга кўтарилмаган, эрталаб эса ёрқин “камбек“ни кутиб турган мухлислар Конорнинг мағлубиятга учрашига ишонади. Рақамлар бу тахмин ҳақиқатдан узоқ эмаслигини тасдиқлайди, фақат бир савол пайдо бўлади: нега унда Макгрегор тиришмоқда?

Аввало, жангдан кейинги гонорарни ММА'нинг ҳеч қайси курашида топа олмаслигига ақлли етган Конор, Флойд билан куч синашмоқчи бўлаётгани мумкин. Қолаверса, бокс мухлислари ва кенг аудиторияга нотаниш бўлган Конор Макгрегор янги ихлосмандларга эга бўлиб олди. Мейвезернинг ютқазмаганини инобатга олсак, унинг олдида таслим бўлиш биз учун янгилик ҳам эмас. Агар ирландиялик спортчи ғалаба қозонса, биринчи галда букмекерларнинг уйи куйди, деяверинг. Гап шундаки, унинг ютуғи Конорга пул тикканларга тўрт баробар кўп даромад келтиради. Макгрегор шуғулланиб келган ММА халқаро таҳсинга сазовор бўлиб, боксда ҳеч ким енгга олмаган титанни йиқитган бўлади.

Катта рингга Флойд Мейвезердан 18 йил кейин чиқиб келган Конорнинг энг узоқ жанги 25 дақиқа давом этган, холос. Бу барчаси рақам ва статистика бўлиб, бизни олдидан афсонавий спорт усталарининг тўқнашуви кутиб турибди.